Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Лола Каримова-Тилляева томонидан 2004 йилда имконияти чекланган болаларга педагогик, юридик, ижтимоий соҳаларда, диагностика, ортопедик ва неврологик даволаш ҳамда реабилитация бўйича ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган.

Ижтимоий мослашув марказидаги юқори малакали мутахассислар, жумладан, педагоглар, логопедлар, психологлар, психоневрологлар, даволаш гимнастикаси инструкторлари, педиатрлар, ортопед-травматологлар, невропатологлар, фитотерапевтлар, массажистлар, арт-терапевтлар марказга қатновчи ҳар бир боланинг жисмоний ва ақлий имкониятлари ва соғлиғидан келиб чиққан ҳолда индивидуал машғулот дастурларини ишлаб чиқадилар.

Марказдаги барча хизматлар бепулдир.

2007 йилдан бугунги кунга қадар 1 ёшдан 18 ёшгача бўлган 7500 нафардан ортиқ жисмонан ва ақлан заиф бўлган болалар (болалар церебрал фалажи, психик ва нутқий ривожланишида нуқсони бўлган, аутизм, Даун синдроми, гиперактивлик, остеогенез, микроцефалия, гидроцефалия касалликларига чалинган болалар) Марказда ёрдам олдилар.

Марказ ҳаракат-таянч тизимини тиклашга мўлжалланган замонавий даволаш жиҳозлари билан таъминланган. “Локомат”, “Солостеп”, “Вертикализатор”, “Космос” каби инновацион тренажёрлар болалар муолажасининг самарадорлигини оширади.

Даволовчи тренажёрлардаги машғулотлар Марказ мутахассислари ва ота-оналарга ўз меҳнат самараларини, яъни боланинг биринчи қадамларини кўриш имконини яратади.

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази.

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази.

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази.

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази.

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази.

Марказдаги сенсор хонасининг осойишта ва сокин муҳити болани “эртаклар дунёси”га чорлайди.

Сенсор терапияси мутахассислари ташқи дунё муҳитига, ҳаракатлар ва товушларга кўникма ҳосил қилиш учун болага ёрдам берадилар.

Церебрал фалаж дардига чалинган болаларни даволашда ушбу хона айниқса фойдали ҳисобланиб, машғулотлар давомида болада безовталик аломатлари камаяди, шунингдек, ушбу усул турли жисмоний ва ақлий заиф болаларни комплекс равишда даволашнинг муҳим элементларидандир.

Болаларни ташхислаш ва даволаш жараёнида қум терапияси ҳам ижобий самара бермоқда.

Бола сўз билан ифода эта олмаган ҳиссиёт ва кечинмаларини қум машғулотларида ифода этади.

Бола қумдонда ўзининг кичик дунёсини, яъни ички дунёсини яратади, манзараларни ўзгартириб, турли кечинмаларни ифодалаш орқали ўзини ўзи даволайди.

Қум терапияси боланинг майда қўл моторикасини ривожланишида ҳам катта аҳамиятга эга.

Монтессори хонаси мутахассислари ўз фаолиятини ҳар бир даволанаётган бола хусусиятларининг индивидуал ва ноёблигини инобатга олган ҳолда олиб боради. Шу сабабли боланинг ўзига машғулот учун зарур бўлган материалларни танлаб олиш имкони берилади.

Монтессори хонаси.

Марказда болалар ривожланиш дастурининг ажралмас бўлаги бўлган санъат ва эртак терапияси хонаси фаолият юритади. Мазкур терапия ранг, уйин ва мусиқа терапиялари билан биргаликда олиб борилади.

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази.

Фито-бар.

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази.

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази.

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази.

Марказдаги терапевтик ҳовуз болаларни реабилитация қилиш ва даволашга мўлжалланган ҳовузлардан Марказий Осиёда биринчиси ҳисобланади.

Ҳовузда беморни сувга тушириш ва сувдан олишга мўлжалланган автоматик курси ва сув муолажаларини ётган ҳолда қабул қилиш имкониятини яратувчи қурилмалар ўрнатилган бўлиб, унинг туби бўйлаб гидроуқалаш анжомлари жойлаштирилган.

Сув машғулотлари болаларда қон айланишини яхшилайди, оғриқни камайтиради ва мушакларни бўшаштиради. .

Марказ мутахассиссларининг асосий вазифаси қуйидаги нуқтаи назарга асосланган: болалардаги реабилитацион жараён давомида ижобий натижаларга эришиш ота-оналар ва даволовчи мутахассислар ўз кучларини бирлаштириб асосий мақсадлари сари биргаликда ҳаракат қилишлари билан боғлиқ. Ушбу муҳим жараён давомида ота-она боланинг ёнида бўлиши, бола ҳис-туйғулари, орзулари ва хавотирлари билан яқиндан танишиши жуда катта аҳамият касб этади.

Ташкилотнинг асосий мақсадларидан бири бу – даволанишга келган, махсус ёрдамга муҳтож ҳар бир болани унинг имкониятларини оширишга кўмак берувчи керакли билим ва махсус муолажа билан таъминлашдир.

Имконияти чекланган болаларга сифатли ва самарали таълим беришни илгари суриш Марказ фаолиятининг муҳим йўналиши ҳисобланади. Бунинг доирасида имконияти чекланган болалар учун ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни мактабларга жойлаштириш амалга оширилади.

Аҳолининг заиф қатламига мансуб оила фарзандлари, имконияти чекланган ва ота-она қарамоғисиз қолган болалар дуч келадиган муаммоларни чуқур ўрганиш ва мазкур муаммолар бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш Марказнинг муҳим вазифалари сирасига киради.

Марказ имконияти чекланган болаларнинг ота-оналарига ҳам маънавий ва моддий ёрдам кўрсатади. Айниқса, фарзандининг касаллиги туфайли ўз оила аъзолари томонидан азият чеккан аёлларга алоҳида эътибор берилади.

Марказнинг бирламчи вазифаларидан бири – ушбу чора-тадбирларни Ўзбекистоннинг вилоятлари бўйлаб ўтказишдир. Ҳозирда Марказ филиаллари Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида муваффақиятли фаолият юритмоқда.