Туғма юрак нуқсонига эга ўзбекистонлик болаларга "Sen Yolg'iz Emassan" Фондининг кўмаги билан Францияда жарроҳлик амалиёти бажарилди

07 Aug 2018

Туғма юрак нуқсонига эга ўзбекистонлик болаларга “Sen Yolg’iz Emassan” Фондининг кўмаги билан Францияда жарроҳлик амалиёти бажарилди

20180807 3Туғма юрак нуқсонига эга уч нафар ўзбекистонлик болажонларга “Sen Yolg’iz Emassan” Фондининг молиявий кўмаги билан Франциянинг Нант шаҳридаги педиатрик клиникада мураккаб жарроҳлик амалиёти бажарилди.
Мазкур операциялар Европанинг етакчи кардиожарроҳларидан бири, профессор Оливье Барон томонидан амалга оширилди.
Ҳозирда болажонлар – Сурхондарё вилоятидан Шатиев Султанмурат (3 ёш), Тошкент вилоятидан Абдумажидова Азиза (3 ёш) ва Анорбоев Шаҳзод (13 ёш) – франциялик мутаҳассислар назорати остида операциядан кейинги муолажа жараёнидан ўтмоқдалар. Францияда болаларга уларнинг оналари, шунингдек “Sen Yolg’iz Emassan” Фонди ходимлари ҳамрохлик қилмоқдалар.
20180807 5«Sen Yolg’iz Emassan» Фонди ва «Умид ришталари» француз уюшмасининг 2015 йилдан бери давом этиб келаётган ўзаро ҳамкорлиги доирасида франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик кам таъминланган оилалар фарзандларига ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига жами 86та мураккаб юрак операциялари амалга оширилди.
“Sen Yolg’iz Emassan” Фондининг молиявий кўмаги билан ушбу жарроҳлик амалиётларининг 13таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада бажарилди.