Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг асосий вазифалари

23 Jun 2012

Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг асосий вазифалари

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Лола Каримова-Тилляева ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбарлиги остида жисмоний имконияти чекланган ва махсус ёрдамга муҳтож болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ҳамда ногирон, хулқи ва таълим олишида муаммоси бўлган болаларнингақлий ва жисмоний имкониятларини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган. Шунингдек, марказнинг фаолияти хатар гуруҳига кирувчи, ноқобил оила фарзандлари ва ота-она қаровисиз қолган болаларга ёрдам кўрсатишга қаратилган. Барча хизматлар бепул кўрсатилади.

Марказ мутахассислари 1 ёшдан 18 ёшгача бўлган махсус ёрдамга муҳтож (болалар мия фалажи, психик ва нутқий ривожланишида ортда қолиш, турли даражадаги ақлий қолоқлик, болалар аутизми, Даун синдроми, гиперфаоллик, диққат етишмовчилиги, тажовузкорлик, мактаб таҳсилига тайёргарлик муаммолари, хатар гуруҳидаги болалар, бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муаммолари, шафқатсизлик ва зўравонликни бошидан кечирган) болаларга мажмуавий таълимий, тиббий, ижтимоий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатадилар. Марказда юқори малакали мутахассислар, махсус педагоглар, логопедлар, психологлар, невропатологлар, терапия машқлари инструкторлари, массажчилар, сурдопедагоглар, санъат терапевтлари иш юритадалар ҳамда жисмоний имконияти чекланган ва ривожланишида нуқсони бўлган болаларга ва уларнинг ота-оналарига ахборот ва маслаҳат бериш каби кўмак кўрсатадилар.

Ўзининг хайрия фаолияти давомида Лола Каримова-Тилляева махсус ёрдамга муҳтож болаларга нисбатан қўйилган ижтимоий тамғага қарши курашиш билан бир ўринда, фарзандининг саломатлиги туфайли ўз оила аъзолари томонидан эзилган аёлларга кўмак ва моддий ёрдам беришга ҳам катта эътибор кўрсатиб келмокда.

2004 йилдан 2011 йилгача бўлган давр мобайнида, Марказ 10690дан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилаларига уларнинг ижтимоий мослашувларида кўмак кўрсатди, шулардан 4000дан ортиқ ногирон болаларга Ахборот-консалтинг хизмати ҳодимлари томонидан мажмуавий амалий ёрдам берилди.

Жисмоний имконияти чекланган болаларга ёрдам  кўрсатиш дастурлари ногирон болаларнинг жамиятга интеграциясини таъминлаш нуқтаи назарига  асосланган ҳолда  ишлаб чиқилади.

Имконияти чекланган болаларга сифатли ва самарали таълим беришни илгари суриш хайрия ишининг муҳим соҳаларидан бири ҳисобланади. Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази имконияти чекланган болаларни мактабларга жойлаштиришда ҳамда махсус ёрдамга муҳтож болаларни ўқув қўлланмалари билан таъминлашда кўмаклашади.

Алоҳида эътибор ота-оналарнинг ўз фарзанди ривожланиш жараёнидаги иштирокига қаратилган. Махсус ёрдамга муҳтож болаларни эрта диагностика қилиш ва уларни парваришлашда ҳамда ҳар бир боланинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиб бола ривожланишида ота-оналар малакасини ва билимларини ошириш мақсадида тренинглар олиб борилади.

Марказ 5 та бўлинмадан ҳамда унинг асосий ички бўлими Ахборот-Консалтинг Хизматидан иборатдир. Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ўз олдига қуйидаги масалаларни қўйган:

Жисмоний имконияти чекланган, махсус ёрдамга муҳтож, хатар гуруҳига кирувчи, ноқобил оила фарзандлари ва ота-она қаровисиз қолган болаларни жамиятга интеграция қилиш ҳамда уларнинг самарали даволанишлари учун мужассам таълим ва ривожлантирувчи дастурлар ишлаб чиқиш ва уларни амалда қўллаш;

Махсус ёрдамга муҳтож болалар учун махсус ўқув шароитларини яратиш ва уларни мактабларга жойлаштиришни таъминлаш;

Болалар ва уларнинг ота-оналарига индивидуал, таълимий, тиббий ҳамда ҳуқуқий маслаҳатлар бериш;

Ушбу сохада давлат дастурлари ва ижтимоий лойиҳаларни татбиқ этишни назорат қилиш;ушбу лойиҳаларни қўллаш самарадорлигини оширувчи таклифлар ишлаб чиқиш;

Жисмоний имконияти чекланган ва хатар гуруҳига кирувчи болалар билан ишловчи мутахассисларни тайёрлаш тизимини замонавий талаб ва стандартларни эътиборга олган ҳолда ривожлантиришни ўрганиб чиқиш; ушбу таълим ишларининг самарадорлигини оширувчи тавсияномалар тузиш;

Болаларнинг ижтимоий кўникмаси бўйича услубий қўлланмалар ва таълим сифатини таҳлил қилиш ҳамда уларни ривожлантириш борасидаги таклифларни ишлаб чиқиш;

Белгиланган гуруҳга кирувчи болалар ота-оналарига бола тарбияси ва таълими борасида таълимий ва ҳуқуқий маслаҳатлар бериш;

2012 йилнинг июн ойида хайрия ишининг ўз олдига қўйган бирламчи вазифаларини янада самарали тадбиқ этишга каратилган муҳим қарорлар марказ томонидан қабул қилинди. Ушбу қарорлар қаторига қуйидагилар киради:

– Марказ педиатрлари, психо-неврологлари, травмотологлари, ортопедлари, сузиш муаллимлари, фито-мутахассислари томонидан гидротерапия муолажалари, ҳовузда сузиш машқлари каби хизматларни йулга қўйиш;

– Асосий эътиборни ривожланишида нуқсони бор болалар, уларнинг жамиятга кириб келиши (интеграцияси), бола ривожланишини рағбарлантириш ҳамда болада мавжуд оғишларнинг даъволашга қаратиш;

– Марказ шунингдек асосий эътиборни, истеъдодли болаларнинг ривожланиши ҳамда спортчилар, шунингдек Параолимпик спортчилар, томонодан машқлар ташкил этишларга қаратади.

– Белгиланган гуруҳга кирувчи болалар билан ишлаш услублари, реабилитацион ва таълимий дастурларни ривожлантириш, текшириш ва тасдиқлаш;

Марказдаги болалар даволанишларининг самарали бўлишида ота-оналар клубининг аҳамиятини кучайтириш;

Бизнинг Марказнинг асосий мақсади махсус ёрдамга муҳтож болаларнинг ақлий ва жисмоний ҳолатини ривожлантириш, уларнинг камолотини таъминлаш, боладаги ижодий фикрлашни рағбарлантириш, таълимга бўлган йўлни очиб бериш, махсус ёрдамга муҳтож болалар истиқомат қилувчи оилалардаги яшаш шароитини яхшилаш, ёрдамга муҳтож болалар ва ўсмирларнинг ўз ота-оналари билан марказга келиши ва керакли муолажаларни олишларида рағбарлантириш. Хайрия жамғармасининг асосий мақсади ушбу марказга келувчи ҳар бир ёрдамга муҳтож боланинг соғайиши учун барча зарур махсус таълим ва тўлиқ терапияни олишини ва уз потенциаллини амалга оширишини таъминлашдан иборат.