ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ

25 Dec 2012

Азиз дўстлар!

Сизларни Янги Йил байрами билан чин қалбимдан табриклайман ва барчангизга соғлиқ-саломатлик ҳамда бахт-саодат тилайман! Янги Йил байрами фарзандларимиз қувончининг сабабчисидир, чунончи бу айём мўжиза ва совғаларни кутиш онларидир. Кўпчилик инсонлар ушбу ҳис-ҳаяжон, қувончли интиқиш ва кириб келаётган йилга бўлган умидларни юракларида сақлаб келадилар. Мен барча орзуларимиз рўёбга чиқишига, фарзандларимиз соғ бўлиб кўзларимизни қувнатиб юришлигига ҳамда ҳаммамизнинг оилаларимизда ва қалбларимизда доимо Тинчлик ва Муҳаббат ҳукм суришига тилакдошман!