ПРЕЗИДЕНТ АРЧАСИ БАЙРАМ ТАНТАНАЛАРИ

29 Dec 2009

presidents new-year celebrations 29 декабрь  куни пойтахтимиздаги “Туркистон”  саройида ана шундай тантаналар  бошланди. “Сен Ёлғиз Эмассан”  Республика жамоатчилик болалар  жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган ушбу тадбирга анъанага биноан шаҳардаги барча Меҳрибонлик уйлари, СОС – Болалар шаҳарчаси, махсус мактаб-интернатларнинг тарбияланувчилари, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, серфарзанд оилаларнинг ўғил-қизлари таклиф этилди.

Мусиқа янграйди. Қорбобо, Қорқиз, турли эртак қаҳрамонлари кичкинтойларни жўровозликда қўшиқ  куйлашга, шўх-шодон рақсга тушишга  чорлайди. Арча атрофида болаларнинг  беғубор кулгуси янграйди. Байрам тадбирида санъаткорлар, ижрочи ёшлар, сирк усталари, болалар бадиий жамоалари иштирокида “Мўжизалар оламига саёҳат” мавзуида театрлаштирилган мусиқий дастур намойиш этилди. Тантанада қатнашган барча кичкинтойларга Президент совғалари топширилди.

”.