Лола Каримова-Тилляевага Франциск I қироллик орденининг Дама фахрий унвони берилди

07 Mar 2018

IMG_0740Лола Каримова-Тилляевага Франциск I қироллик орденининг Дама фахрий унвони берилди.

“Ушбу юксак унвон менга берилгани учун Икки Сицилия шаҳзодаси Чарльз ҳамда малика Камилла де Бурбонларга миннатдорлик изҳор этаман. Бу мен учун катта шараф.”- дея таъкидлади Лола Каримова-Тилляева.

Франциск I қироллик Ордени муҳим гуманитар ва хайрия ташаббуслар ҳамда динлараро алоқаларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун халқаро даражада тан олинган.

Турли йилларда Франциск I орденининг рыцарь ва дама унвонига сазовор бўлганлар орасидан қўйидаги инсонларни келтириб ўтиш мумкин: Дания маликаси Бенедикта, Буюк Британия собиқ бош вазири баронесса Маргарет Тетчер, Макка вилояти ҳокими шаҳзода Ҳолид аль-Файсал бин Абдулазиз аль-Сауд, Косовонинг собиқ президенти Атифете Яхьяга, БМТ собиқ бош котиби Пан Ги Мун.