“Ўзбек ипагининг гулгун фасли” номли китобнинг тақдимот маросими

31 Aug 2017

book presentation1

Тошкент шаҳрида “икат” услубидаги миллий тўқувчилик мактабининг кўп асрлик анъаналарига бағишланган “Ўзбек ипагининг гулгун фасли” номли китобнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.
Ислом Каримов Фонди ҳамда Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги Доимий ваколатхонаси томонидан яратилган ушбу китоб ўзбек, рус, инглиз ва француз тилларида чоп этилган. Мазкур рисолани миллий ипакчилик ҳусусидаги мукаммал солнома деб аташ мумкин, унда тўқувчилик анъаналари пайдо бўлишидан замонавий ўзбек абрбанди дурдоналарига қадар – ўтмиш ва бугун ҳақида сўз боради.

Китобда, жумладан, ипак қуртларининг пайдо бўлиши, шойи толаларига ранг бериб, мато яратилиши ҳамда табиий бўёқларни ҳосил қилиш ҳақида суз боради. Рисолада, шунингдек, ўзбек матоларига турли асрларда ҳос бўлган безаклар ҳусусида маълумот берилади.

book presentation6“Ўзбек ипагининг гулгун фасли” китоби бой миллий анъаналаримиз ва ноёб маданий меросимиз ҳақидаги муносиб рисола бўлишига ишонамиз.
“International Tashkent” меҳмонхонасида бўлиб ўтган тақдимотда маданият, санъат ва фан арбоблари, шунингдек дипломатик корпус вакиллари иштирок этдилар.