“Ўзбекистон модаси: кеча ва бугун” деб номланган кўргазма
11 Mar 2020Фонд Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ва ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар фарзандларини сифатли тиббий ёрдам билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратади. Турли касалликларни аниқлаш, профилактика қилиш ва олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўмагида Меҳрибонлик уйларидаги болалар учун мунтазам тиббий кўриклар ташкил этилади.
Фонднинг тиббий-ижтимоий хизмати Болалар ижтимоий мослашуви марказига қатновчи болалар учун аравачалар, протезлар, эшитиш аппаратларини харид қилади.
2011 йилда «Sen Yolg’iz Emassan» Фонди Республика Перинатал марказининг янги, перинатал ва неонатал жарроҳлик бўлимларини замонавий тиббий ускуна ва жиҳозлар билан таъминлади. Муддатига етмай ва турли хил туғма нуқсонлар билан туғилган чақалоқларнинг ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қиладиган мультифункционал кювезлар, иситиш мосламали болалар ётоқлари, гипербилирубинемияни даволовчи фототерапия лампалари, ташхислаш жараёнига кўмаклашувчи рақамли рентген, офтальмологик ультразамонавий «RetCam Shuttle» аппарати, юқори технологик ультратовушли VOLUSON E8 expert ва LOGIQ E9 аппаратлари, электрохирургик коагулятор, хирургик рентген мослама, кардиомониторлар, сунъий нафас бериш аппаратлари ва ҳавони тозаловчи ламинар оқимли ускуна Перинатал марказига Фонд томонидан тақдим этилди.
2013 йилда Фонд томонидан академик В.В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказининг тўртта жарроҳлик операцион блокларида халқаро талабларга жавоб берадиган таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, улар мураккаб операцияларни бажаришга имкон берувчи юқори технологик ускуналар билан таъминланди.
2015 йилнинг октябрь ойида “Sen Yol’giz Emassan” Фонди томонидан Ўзбекистон Республикаси Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институти клиникасининг болалар бўлимига махсус тиббий ускуналар харид қилиниб тақдим этилди. Булар – турли гематологик касалликларга чалинган болаларни кундалик равишда даволашга ўта зарур бўлган 10та инфузион ва 30та шприцли KELLY MED насослари. Мазкур аппаратлар дори воситаларини томир ичига томчилатиш йўли билан киритиш, яъни инфузион терапия учун мўлжалланган бўлиб, улар полихимиотерапиянинг барча қоида ва талабларига биноан ўтишини таъминлаб беради. Шу билан бирга, полихимиотерапияда зарур бўладиган химиопрепаратларни атроф-муҳитга зарар етказмаган ва тайёрлаш қоидаларига амал қилган ҳолда тайёрлаш имконини яратувчи иккита ускуна ҳарид қилинди.
«Sen Yolg’iz Emassan» Болалар фонди ва Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ва кам таъминланган оила фарзандларига даволаш ва жарроҳлик амалиётларини амалга оширишда молиявий ёрдам беради.
Фонд ташаббуси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кўмаги билан ҳар ой тиббий комиссия йиғилишлари ташкил этилади. Республиканинг етакчи тиббиёт мутахассислари ва шифокорларидан таркиб топган комиссия Ўзбекистон ва чет элнинг тиббий муассасалари билан ҳамкорлик қилади. Мазкур комиссия Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ва битирувчиларига, имконияти чекланган болаларга ва кам таъминланган оилалар фарзандларига доимий равишда консультатив ва амалий ёрдам кўрсатади.
Шу билан бирга, Фонд жиддий хасталикларга чалинган Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ва кам таъминланган оила фарзандларига мураккаб жарроҳлик амалиётларини Ўзбекистон, Европа мамлакатлари, Япония, Ҳиндистон ва Исроилнинг клиникаларида бажаришда моддий ёрдам кўрсатади.