“Ўзбекистон модаси: кеча ва бугун” деб номланган кўргазма
11 Mar 2020Лола Каримова-Тилляева 1978 йилда Ўзбекистон пойтахти Тошкентда таваллуд топган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида бакалавр ва магистр илмий даражаларига эга бўлиб, Тошкент давлат университетида психология фанлари номзодлигини ёқлаган.
2008 йилдан 2018 йилгача Лола Каримова-Тилляева Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили лавозимида ишлаган.
Каримова-Тилляева хоним Ўзбекистондаги учта хайрия ташкилотларига бошчилик қилиб, таълим ва спортни қўллаб-қувватлаш ҳамда ота-она қарамоғисиз қолган ва имконияти чекланган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўзининг фаолияти билан танилган.
“Sen Yolg’iz Emassan” хайрия фонди Лола Каримова-Тилляева томонидан 2002 йилда Ўзбекистондаги ота-она қарамоғисиз қолган болаларга ёрдам бериш мақсадида ташкил этилган. Орадан икки йил ўтгач, 2004 йилда Каримова-Тилляева хоним имконияти чекланган болаларга даволаш ва таълим соҳаларида ёрдам берувчи хайрия ташкилоти бўлмиш Республика болалар ижтимоий мослашуви марказига асос солди.
Лола Каримова-Тилляева Ўзбекистондаги Меҳрибонлик уйларидаги аҳволни яхшилаш бўйича ислоҳотларни ташаббускори бўлган ҳамда уларни амалга оширишда фаол иштирок этган. Ушбу ислоҳотлар туфайли кўплаб болалар камол топишда яхшироқ имкониятларга эга бўлдилар. «Sen Yolg’iz Emassan» хайрия фонди бир қатор Меҳрибонлик уйларида таъмирлаш, капитал реконструкция, қурилиш ва тубдан жиҳозлаш ишларини олиб борди, натижада ушбу Меҳрибонлик уйларида болаларнинг яшаши, ҳар томонлама ривожланиши ва таълим олиши учун зарур бўлган барча шароитлар яратилди.
2005 йилдан 2018 йилнинг март ойигача Лола Каримова-Тилляева Ўзбекистон гимнастика федерациясининг президенти сифатида ҳам фаолият юритиб келган.
2010 йилнинг декабрида Осиё гимнастика уюшмасининг (AGU) Бош ассамблеяси Осиё қитъасида гимнастикани ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Лола Каримова-Тилляевани AGUнинг Фаҳрий Президенти дея эълон қилди.
Ўз фаолияти давомида, Лола Каримова-Тилляева ҳамиша таълим, маданият ва спорт, тинчлик ва бағрикенгликни таъминловчи, маданиятларни бир бирига боғловчи, нодонлик ва стереотипларга қарши курашувчи асосий омил эканлигига ишониб келган
Лола Каримова-Тилляеванинг турмуш ўртоғи Тимур Тилляев, улар икки қиз ва бир ўғилни тарбиялаб келмоқдалар.