“Ўзбекистон модаси: кеча ва бугун” деб номланган кўргазма
11 Mar 2020Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Лола Каримова-Тилляева томонидан 2004 йилда имконияти чекланган болаларга педагогик, юридик, ижтимоий соҳаларда, диагностика, ортопедик ва неврологик даволаш ҳамда реабилитация бўйича ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган.
Ижтимоий мослашув марказидаги юқори малакали мутахассислар, жумладан, педагоглар, логопедлар, психологлар, психоневрологлар, даволаш гимнастикаси инструкторлари, педиатрлар, ортопед-травматологлар, невропатологлар, фитотерапевтлар, массажистлар, арт-терапевтлар марказга қатновчи ҳар бир боланинг жисмоний ва ақлий имкониятлари ва соғлиғидан келиб чиққан ҳолда индивидуал машғулот дастурларини ишлаб чиқадилар.
Марказдаги барча хизматлар бепулдир.
2007 йилдан бугунги кунга қадар 1 ёшдан 18 ёшгача бўлган 7500 нафардан ортиқ жисмонан ва ақлан заиф бўлган болалар (болалар церебрал фалажи, психик ва нутқий ривожланишида нуқсони бўлган, аутизм, Даун синдроми, гиперактивлик, остеогенез, микроцефалия, гидроцефалия касалликларига чалинган болалар) Марказда ёрдам олдилар.
Марказ ҳаракат-таянч тизимини тиклашга мўлжалланган замонавий даволаш жиҳозлари билан таъминланган. “Локомат”, “Солостеп”, “Вертикализатор”, “Космос” каби инновацион тренажёрлар болалар муолажасининг самарадорлигини оширади. Даволовчи тренажёрлардаги машғулотлар Марказ мутахассислари ва ота-оналарга ўз меҳнат самараларини, яъни боланинг биринчи қадамларини кўриш имконини яратади.
Ташкилотнинг асосий мақсадларидан бири бу – даволанишга келган, махсус ёрдамга муҳтож ҳар бир болани унинг имкониятларини оширишга кўмак берувчи керакли билим ва махсус муолажа билан таъминлашдир.
Марказ имконияти чекланган болаларнинг ота-оналарига ҳам маънавий ва моддий ёрдам кўрсатади. Айниқса, фарзандининг касаллиги туфайли ўз оила аъзолари томонидан азият чеккан аёлларга алоҳида эътибор берилади.
Аҳолининг заиф қатламига мансуб, имконияти чекланган, ота-она қарамоғисиз қолган болалар ва ноқобил оила фарзандлари дуч келадиган муаммоларни чуқур ўрганиш ва мазкур муаммолар бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш Марказнинг муҳим вазифалари сирасига киради.
Имконияти чекланган болаларни сифатли ва самарали таълим билан таъминлаш Марказ фаолиятининг муҳим йўналиши ҳисобланади. Бунинг доирасида имконияти чекланган болалар учун ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни мактабларга жойлаштириш амалга оширилади.
Марказнинг бирламчи вазифаларидан бири – ушбу чора-тадбирларни Ўзбекистоннинг вилоятлари бўйлаб ўтказишдир. Ҳозирда Марказ филиаллари Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида муваффақиятли фаолият юритмоқда.
Болалар ижтимоий мослашуви маркази ЮНИСЕФ, ЮНЕСКО ва БМТ Ривожланиш дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари билан ҳамкорликда фаолият юритади.