The HARMONIST

Lola Karimova-Tillyaeva official photo 2017 copie - copieЛола Каримова-Тилляева қадимги Хитой фалсафаси – одам ва олам уйғунлигини тарғиб этувчи Фен Шуй таълимотидан илҳомланган “The Harmonist” атирлар брендининг асосчисидир.
“The Harmonist” бренди дунёдаги энг яхши табиий компонентлар ёрдамида Францияда яратилган 10 хил нафис ва ҳушбўй атирларни ҳавола этади. Улар Инь ва Ян, яъни қарама қарши қутбдаги кучлар уйғунлигини, бир сўз билан айтганда, мувозанат фалсафасини ифода этади.
“The Harmonist”нинг атирлари борлиқнинг мўъжизакор беш унсури – олов, тупроқ, маъдан, сув ва ёғочни ифода этади.
“The Harmonist” брендининг илк дўконлари 2016 йилнинг февраль ойиида Париж шаҳрида, 2016 йилнинг март ойида Лос-Анжелес шаҳрида иш бошлади.
Бренд фалсафасига мувофиқ, “The Harmonist” сув ресурсларининг етишмовчилиги ҳамда уларни асраш муаммоларига, шунингдек, глобал исиш ва иқлим ўзгаришининг ҳалокатли оқибатларига дунё ҳамжамиятининг эътиборини қаратишга мўлжалланган лойиҳаларни амалга оширади.

The Harmonist image_Q - copie 2