Уч нафар ўзбекистонлик болага Лола Каримова-Тилляеванинг Фонди кўмаги билан Францияда юрак операциялари бажарилди

11 Feb 2019

Уч нафар ўзбекистонлик болага Лола КаримоваТилляеванинг Фонди кўмаги билан Францияда юрак операциялари бажарилди

 

IMG_9503Туғма юрак кассалиги билан ҳасталанган уч нафар ўзбекистонлик болага Францияда шу йилнинг январь ойида Лола Каримова-Тилляеванинг “Sen Yolg’iz Emassan” Фонди молиявий кўмаги билан юрак операцияси бажарилди.

Наманганлик Умаралиева Севинч (4 ёш), Султанхонова Комилахон (10 ёш) ва хоразмлик Абдуллаев Алибекка (10 ёш) Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада етакчи француз кардиожарроҳлари томонидан муваффақиятли операциялар ўтказилди. Алибек учун мазкур жарроҳлик операцияси иккинчи босқичда амалга оширилди. Биринчи босқич 2017 йилнинг март ойида Фондимиз кўмаги билан Францияда ўтказилган эди.

Нант шаҳридаги клиникага болалар оналари билан биргаликда юборилди. Ташҳислар ўта оғир бўлганлиги сабабли ҳар бир операция 8-10 соат давом этди.

Бундай оғир пайтларда, албатта, яқин инсонларнинг далдаси ва меҳри жуда зарур. Шунинг учун болаларни чет элга операцияга она ёки бувилари билан биргаликда жўнатамиз. Француз шифокорлари болажонларнинг ота-оналарини фарзандларининг аҳволи ҳақида мунтазам ва тўлиқ хабардор қилиб туришлари учун фондимиз томонидан ҳар сафар улар билан бирга таржимон юборилади. Операциядан сўнг болалар яна бир – бир ярим ой давомида Франция шифохонасида даволанадилар.

IMG_9504Тошкентдан Францияга самолетда сафар пайтида соғлиғи заиф болажонларнинг аҳволини назорат остида ушлаб туриш мақсадида Фонднинг малакали шифокори уларга ҳамроҳлик қилади.

Sen Yolg’iz Emassan – You are not alone foundation Фондининг молиявий кўмаги билан 2015 йилдан бери франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик кам таъминланган оила фарзандлари ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига жами 100 яқин мураккаб юрак операциялари амалга оширилди, улардан 16 таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада бажарилди.