Каримов Фондининг Европада таҳсил олиш имконини берувчи грантлари ғолиблари

10 Mar 2020

Каримов Фондининг Европада таҳсил олиш имконини берувчи грантлари ғолиблари

 

Лола Каримова-Тилляева Каримов Фондининг тўртинчи таълим грантлари танлови ғолибларини эълон қилди.

Scholarship WebЕвропанинг пешқадам олийгоҳларида магистратура дастури бўйича таҳсил олиш имконини берувчи Каримов Фондининг 2020 йилги таҳсил грантлари қуйидаги ўзбекистонлик ёшларга тақдим этилди:

  1. Саидова Шахноза (Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети битирувчиси).
  2. Жолдасбаев Ер-Султан (Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти битирувчиси);
  3. Йўлдошев Муслимбек (Тошкент шаҳридаги И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиали битирувчиси);
  4. Ибрагимов Баҳодир (Тошкентдаги Турин политехника университети битирувчиси);

“Каримов Фондининг Васийлик Кенгаши раиси сифатида 2020 йилги грантлар танлови ғолибларини самимий табриклайман ва ўқишларида омадлар тилайман! Ишончим комилки, ушбу ўзбекистонлик иқтидорли ёшлар Европанинг пешқадам олийгоҳларида эгаллаган билимлари билан келажакда Ватан равнақига ҳисса қўша оладилар!” – дея таъкилади Каримов Фонди раҳбари Лола Каримова-Тилляева грант танловининг ғолибларини эълон қилар экан.

Каримов Фондининг таълим грантлари 2016 йилда Мустақил Ўзбекистон асосчиси ва Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ташкил этилган.

Сўнгги 4 йил мобайнида, Каримов Фонди томонидан 36 нафар ўзбекистонлик йигит ва қизларга Германия, Франция, Италия, Швейцария, Россия ва Польшанинг пешқадам олийгоҳларида

магистратура дастури бўйича икки йил давомида таҳсил олиш имконияти берилди.

Таълим грантлари қуйидаги матахассисликлар бўйича тақдим этилди: қайта тикланувчан энергия манбалари; кимё ва кимё технологияси; сув ва ер ресурсларини бошқариш; машинасозлик технологиялари; меъморий ёдгорликларни муҳофаза этиш ва қайта тиклаш; шаҳарсозлик; маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг маркетинги; архитектура, маҳсулотлар дизайни; тасвирий санъат; туризм; ахборот хизматлари ва жамоатчилик билан алоқалар.