Каримов Фонди Европа олийгоҳларида таҳсил олиш учун учинчи грантлар танловини эълон қилди

30 Oct 2018

Каримов Фонди Европа олийгоҳларида таҳсил олиш учун учинчи грантлар танловини эълон қилди

 

Каримов Фонди Ўзбекистоннинг иқтидорли ва истеъдодли йигит-қизлари ўртасида хорижий олий таълим муассасаларида таҳсил олиш учун учинчи грантлар танловини эълон қилади.

Каримов Фондининг янги таълим грантлари қуйидаги мутахассисликлар бўйича Европанинг олий таълим муассасаларида магистратура босқичида таҳсил олиш имконини беради:

 

  • Қайта тикланувчан энергия манбалари;
  • Кимё. Кимё технологияси;
  • Сув ва ер ресурсларини бошқариш;
  • Машинасозлик технологиялари;
  • Архитектура. Бино ва иншоотларни қуриш;
  • Автомобиль йўллари, кўприклар, тоннеллар, йўл ўтказгичлар ва аэродромларни лойиҳалаш ва қуриш;
  • Текстиль саноати технологиялари ва ускуналари;
  • Туризм хизматларини ташкил этиш ва бошқариш;
  • Ахборот хизматлари ва жамоатчилик билан алоқалар.

 

Танловда инглиз, немис ёки француз тилларини аъло даражада билган, Ўзбекистон ёки чет эл олий таълим муассасасини битирган ёки унинг сўнгги курсида таҳсил олаётган, ёши 35дан ошмаган Ўзбекистон фуқаролари иштирок этиши мумкин.

Грант совриндорларининг чет элда таҳсил олиш ва яшаш харажатлари (2 йилгача) Фонд томонидан молиялаштирилади.

Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар 2018 йил 5 ноябрдан – 24 ноябргача қабул қилинади.

 

Каримов Фондининг таҳсил грантлари ҳақидаги қўшимча маълумотга қуйидаги ҳавола ва манбалар орқали эга бўлишингиз мумкин:

Хорижда таҳсил учун грантлар

 

Фонднинг грантлар танловига бағишланган махсус телеграм-каналида:

 

https://t.me/GrantFondKarimov

 

Каримов Фонди 2016 йил октябрда Лола Каримова-Тилляева ва Татьяна Каримова томонидан Мустақил Ўзбекистон асосчиси ва биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасига бағишлаб таъсис этилган. Хориждаги пешқадам университетларда таҳсил учун иқтидорли ёшларга грантлар ажратиш Фонд фаолиятининг асосий йўналишларидан ҳисобланади.

Сўнгги 2 йил мобайнида 22 нафар ўзбекистонлик йигит ва қизлар Каримов Фондининг таълим грантлари орқали Германия, Италия, Чехия, Россия ва Польшанинг пешқадам олийгоҳларида таълим олиш имкониятига эга бўлдилар.