Мирзо Улуғбек ҳақидаги хужжатли фильм Халқаро Венеция кинофестивалида "Кинео" мукофотига сазовор бўлди

04 Sep 2017

photo_2017-09-04_04-01-59

Халқаро Венеция кинофестивалида ўрта асрлар буюк алломаси ва мутафаккири Мирзо Улуғбекнинг ҳаёти ва илмий мероси ҳақида ҳикоя қилувчи “Мирзо Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон” фильми “Энг яхши хорижий ҳужжатли фильм” номинациясида нуфузли “Кинео” мукофотига сазовор бўлди.

Фильм продюсерлари – Лола Каримова-Тилляева ва унинг турмуш ўртоғи Тимур Тилляев, режиссёр – Баҳодир Юлдошев. Ушбу кинолента шу йилнинг июль ойида Италиянинг Искья оролида бўлиб ўтган кинофестивальда ҳам энг яхши ҳужжатли фильм сифатида ғолиб бўлган эди.