Гимнастика Федерацияси

2010 йилнинг декабрь ойида Осиё гимнастика уюшмасининг (AGU) Бош Ассамблеяси томонидан Лола Каримова-Тилляева Осиёда гимнастикани ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун AGUнинг Фаҳрий Президенти дея эълон қилинди.

Қатар пойтахти Доха шаҳрида 2010 йилнинг 20 декабрида бўлиб ўтган учрашувда Осиё гимнастика уюшмаси Президенти Раҳмон ал-Шатрининг Лола Каримова-Тилляевани AGUнинг фаҳрий Президенти этиб сайлаш таклифини 32та аъзо давлатлар вакиллари бир овоздан қўллаб-қувватладилар. Раҳмон Аль-Шатри ўзбекистонлик гимнастчиларни жаҳон миқёсида эришаётган муваффақиятларида Лола Каримова-Тилляева раҳбарлигидаги Ўзбекистон гимнастика федерасиясининг ўрнини ҳамда унинг мазкур спорт тури ривожига қўшаётган улкан ҳиссасини таъкидлаб ўтди.

11036889_850504451703170_4338462774780785722_n

Лола Каримова-Тилляева раҳбарлигидаги Ўзбекистон гимнастика федерацияси 2005 йилда ташкил этилди. Янги гимнастика федерацияси илгари мустақил равишда фаолият юритиб келган 5та гимнастика федерацияларини бирлаштириш натижасида ташкил этилди. Ушбу йўналишларни бирлаштиришдан асосий мақсад машғулотлар самарадорлигини ошириш, спортчиларнинг 2008 йилда Пекиндаги Олимпия ўйинларида муваффақиятли иштирокини таъминлаш ва жаҳон гимнастика саҳнасида Ўзбекистон мавқеини кўтаришдан иборат бўлди.

Ўз ичига бадиий ва спорт гимнастикасини, трамполин, акробатика ва умумий гимнастикани олувчи ягона федерациянинг яратилиши гимнастиканинг Ўзбекистонда ривожланиши ва ўзбек гимнастикасининг жаҳон саҳнасидаги мавқеини кўтаришда катта аҳамият касб этди.

Лола Каримова-Тилляева 2007 йилда спортчилар машғулотларининг унумдорлигини оширишга йўналтирилган ҳамда улар саломатлиги, пархези ва рухий ҳолатини кузатиб борувчи мутаҳассисларни ўзида мужассам этган гимнастика бўйича олий спорт маҳорати мактабини ташкил этиш режасига етакчилик қилди.

unnamed

 

Республика маҳсус болалар ва ўсмирлар спорт мактаби 2010 йилнинг охирида ташкил этилди. Мазкур муассаса Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан келган ёшлар учун старт майдони сифатида хизмат қилади. Ушбу гимнастика мактаби халқаро стандартлар асосида ташкил этилган. Бу ерда мураббийлар, спорт шифокорлари, диетологлар, психологлар ва педагоглар ўзаро ҳамкорлик асосида ишлаб, бўлажак чемпионларни етиштирадилар.

2013 йилнинг бошида ушбу мактаб қошида халқаро тоифадаги гимнастчиларни тайёрлашга мўлжалланган янги замонавий бино барпо этилди.

Гимнастика мактабига республика миқёсидаги турли мусобақа ғолиблари, энг қобилиятли ёшлар ҳар йил жалб қилинадилар.

Ўзбекистон гимнастика федерацияси томонидан олиб борилаётган ишлар шарофати билан  охирги 10 йил мобайнида гимнастика Ўзбекистонда сезиларли даражада оммалашди. Федерация мунтазам равишда жисмоний тарбия муаллимлари учун ҳамда мактаб ва болалар боғчаларида семинарлар ва дарслар ташкил этади. Бунинг натижасида, нафақат Тошкент шаҳрида, балки вилоятларда ҳам гимнастика билан шуғулланувчи болаларнинг сони ортиб бормоқда. Замонавий гимнастика марказлари Ўзбекистоннинг барча вилоятларида очилди. Бадиий гимнастика бўйича миллий терма жамоанинг 70 фоизини вилоят гимнастика мактабларидан танлаб олинган спортчи қизлар ташкил этади.

2009 йилда республика бўйича гимнастика билан шуғулланнувчи болалар сони 2500тани ташкил этган бўлса, бугунги кунга келиб уларнинг сони 30000тадан ошди.

unnamed (3)

 

Ҳудудий бадиий гимнастика секцияларида машқ қилувчи қизлар учун кийим яратишда асосий аҳамият миллийликка, миллий урф одатларга берилиб, либослар айнан шу асосда яратилади.

Мамлакатимизда нуфузли халқаро мусобақаларнинг ўтказилиши анъана тусига кирди. Кўплаб юқори малакали спорт экспертларининг фикрига кўра, мазкур мусобақалар барча халқаро стандартлар талабига жавоб берган ҳолда ўтказилмоқда.

2014 йилда ўзбекистонлик гимнастикачи қизлар Жанубий Кореяда бўлиб ўтган Осиё уйинларида жамоа ҳисобида ғалаба қозониб, тарихда илк маротаба Осиё буйича биринчиликни қўлга киритдилар. Малайзиядаги Осиё чемпионатида эса Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган юниорлар олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритиб, ажойиб натижаларга эришдилар.

unnamed (2)

2015 йилнинг июнь ойида Ўзбекистон терма жамоасининг аъзолари жамоа ҳисобида олтин медалга сазовор бўлиб, Осиёда биринчилик эгалладилар. Гуруҳ машқлари буйича эса Ўзбекистон терма жамоаси кўпкурашда учинчи ўринга сазовор бўлди.

2014 йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида Халқаро гимнастика федерациясининг 80-Конгресси бўлиб ўтиб, унда 81 давлатдан ташриф буюрган делегатлар иштирок этдилар.

unnamed (4)